«Samsung» икки хил янги арзон смартфонини тақдим этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: «GSMArena» «Samsung» компанияси 4 март куни янги моделдаги арзон смартфонлари — Galaxy M23 ва M33 ни тақдим этди. Техник хусусиятлари жуда яқин ҳар икки смартфонга 6,6 дюймли TFT-дисплейлар (1080p) ўрнатилган, камералари: 50 МП — асосий, 8 МП — кенг бурчакли, 2 МП — чуқурлик узатгичли. Galaxy M33нинг батареяси сиғимлироқ — 6000 мАс, шунингдек қўшимча 2 МП макрокамераси ва оператив хотираси каттароқлиги билан ажралиб туради. Galaxy M23 батареяси — 5000 мАс, хотираси — 4/128 ГБ. Смартфонларнинг ташқи дизайни фарқланади, буни камераларининг жойлашувидан ҳам билиш мумкин. Тўрт камералиси — Galaxy M33. Ҳозирча смартфонларнинг нархи ва қачон сотувга чиқарилиши эълон қилинмаган. Ҳар иккиси компаниянинг «бюджет смартфонлари» тоифасига киритилган.