Зомин туманидаги ЙТҲ қурбонлари сони 8 нафарга етди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: ИИБ ахборот хизмати Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг воқеа юзасидан берган маълумотига кўра, ҳодиса 2022 йил 13 март куни соат 14:50 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-40 Даштобод-Зомин-Ғаллаорол автомобил йўлининг Зомин тумани Даштобод шаҳри ҳудудидан ўтувчи 2-километрида содир бўлган. KIA русумли машина ҳаракатланиб келиб Nexia 2 машинаси билан тўқнашган. Оқибатда, 2 киши воқеа жойида, 6 киши шифохонага етказилгандан сўнг кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. KIA машинаси ҳайдовчиси И.А. тан жароҳатлари билан Зомин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Фото: ИИБ ахборот хизмати Фото: ИИБ ахборот хизмати Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.