Ўзбекистон Россиядан Қозоғистон орқали Тошкентга эмас, Қирғизистонга автобус алоқасини тикламоқчи
Ўзбекистон 16 мартдан бошлаб Қозоғистон билан икки томонлама мунтазам автобус йўналишларидаги халқаро қатновларни қайта тиклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Расмий хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Қозоғистон орқали Россия ва Қирғизистонга транзит автобус ташувларини ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб бормоқда.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро автобус қатновлари коронавирус пандемияси сабабли 2020 йил 16 март куни тўхтатилган эди.
Ўзбекистон Россиядан Тошкентга эмас, Бишкекка қатновларни йўлга қўйишдан нега манфаатдор экани тўғрисида маълумот бермаган.
Вазирликлар томонидан Ўзбекистон ҳукумати номидан эълон қилинаётган бу каби баёнотлар расмий Тошкентнинг шу кунгача амалга ошираётган ҳаракатлари оддий халққа тушунарли даражада шаффоф бўла олмаётгани исботидир.