Моуриньо: "Агар эртароқ гол урганимизда, ўйинимизни буткул ўзгартирардик" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Удинезе"га қарши қўлга киритилган дуранг (1:1)ни юқори баҳолади. Римликлар 94-дақиқада пенальтидан ҳисобни тенглаштирган учрашувдан кейин "Рома" бош мураббийи ўз фикрларини билдириб ўтди. "Ўша пайтда мен ўйладим: Умид қиламанки, бизда ғалаба қозониш учун ҳали 2-3 дақиқа бор. Учрашув қийин руҳда ўтди. Назаримда, агар эртароқ гол урганимизда, ўйинни буткул ўзгартириб юборган бўлардик, аммо, афсуски, кечроқ тўп киритдик. Чемпионатдаги мағлубиятсиз сериямизни 8 ўйинга етказдик – 4 ғалаба, 4 дуранг. "Удинезе" ёки "Сассуоло"га қарши дуранг натижа ҳафсалани пир қилди, деб ўйлаш мумкиндир, аммо бу мағлубият эмас, балки қийин вазиятларда қўлга киритилган қимматли очколар эди”, - деди Моуриньо.