1 апрел куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 27 даражагача кўтарилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 1 апрел куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди. Унга кўра Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 20-22 даража иссиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 19-24 даража иссиқ бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 19-24 даража иссиқ бўлади. Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 19-24 даража иссиқ бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 19-24 даража иссиқ бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.