Фарғонада кадастр агентлиги ходими ва шериги қўлга олинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Прокуратура департаменти. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Унда Кадастр агентлигининг Фарғона тумани филиали мутахассиси С.О. филиалнинг собиқ ходими муқаддам ЖКнинг 228-моддаси билан судланган Г.Р. билан олдиндан тил бириктирган. Икковлон «A.O.» фермер хўжалигининг 1,5 гектар очиқ ер майдонининг 18 сотихида гўёки 2 та 9 сотихли уй-жой мавжудлиги ҳақида сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлашиб, ушбу 18 сотих ер майдонини фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 7 500 АҚШ долларига сотганликлари аниқланиб, текширув давомида С.О ва Г.Р. томонидан 200 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.