Хитойдаги заводда кимёвий модданинг сизиб чиқиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди
Якшанба куни эрталаб Хитой шарқидаги Чжэцзян провинциясидаги муассасада кимёвий модданинг сизиб чиқиши уч кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС агентлиги.
Воқеа шарқдаги Чжэцзян провинциясидаги Юйяо шаҳрида содир бўлган. Уч киши ҳалок бўлгани, яна уч киши даволаниш учун шифохонага ётқизилгани хабар қилинган.
Ҳодиса тафсилотлари ҳозирча аниқланмаган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.