Афғонистон билан чегарада уч нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлди
Афғонистон билан чегарада уч нафар покистонлик ҳарбий хизматчи ўққа тутилиш оқибатида ҳалок бўлди.
Покистон қуролли кучлари матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа Шимолий Вазиристон округининг Девагар районида содир бўлган.
Кейинги ҳафталарда икки давлат чегарасида қуролли тўқнашувлар тез-тез кузатилмоқда.
Аввалроқ Покистон ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ҳукуматидан покистонлик чегарачиларга ўқ узилишини тўхтатиш ва икки давлат чегарасидаги хавфсизликни таъминлашга чақирганди.