Паспорт ўрнига мобил телефон - янги тартиб августдан ишга тушади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Давлат хизматларидан фойдаланишда Мобил-ID тизими жорий этилади. Бу ҳақида 20 апрель куни имзоланган ПФ–113-сонли президент қарорида айтиб ўтилган. 2022 йил 1 августдан бошлаб шахсни аниқлаш учун қуйидаги тизим жорий этилади: давлат хизматларидан фойдаланишда мобил-ID тизими жорий этилади; мобил-ID тизими шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади; шахсни Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш ДХМ ёки нотариал идора томонидан ёхуд ЯИДХП мобил иловаси орқали амалга оширилади; бевосита Марказлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабргача тўлов ундирилмасдан (бепул), 2023 йил 1 январдан БҲМнинг 2 фоизи (5400 сўм) миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади; Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин; фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади. Янги фармондан мақсад - давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни қисқартиришга, дейилади қонун матнида. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларидан талаб қилинадиган 73 турдаги маълумотномалар ва ҳужжатлар - талаби бекор қилинади. Ушбу маълумотлар “Электрон ҳукумат” тизими орқали идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.