Она тили Озарбайжоннинг барча фуқароларини бирлаштиради — Алиев
Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 22 апрель куни Шуша шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон озарбайжонларининг V қурултойида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
“Албатта, биз иккинчи ва учинчи авлод озарбайжонлари ўз маданиятига боғлиқ бўлишини жуда хоҳлаймиз. Бу, албатта, унчалик оддий савол эмас. Бу ерда, биринчи навбатда, озарбайжон тилини билишлари керак. Албатта, озарбайжон тилини фақат оилаларда сақлаб қолиш мумкин, аммо бу етарли эмас. Шунинг учун биз озарбайжон мактаблари, якшанба мактаблари очилишига доимо ёрдам беришга тайёрмиз. Аслида биз буни қиламиз. Балки буни уюшқоқлик билан қилиш керакдир, чунки она тили асосий омил ҳисобланади. Она тили Озарбайжоннинг барча фуқароларини бирлаштиради.
Хорижда яшаётган озарбайжон ёшларимиз ҳам Иккинчи Қорабоғ уруши тарихини яхши билишлари, ҳам бу ҳақиқатларни дўстларига етказишлари керак. Бир сўз билан айтганда, хорижда яшаётган озарбайжонлар катта куч. Уларнинг меҳнати мамлакатимиз учун жуда муҳим. Уларнинг фаоллиги ва озарбайжон ҳақиқатларини етказиш, Озарбайжон манфаатларини ҳимоя қилиш давлатимизни янада мустаҳкамлайди, албатта. Биз Озарбайжон давлати сифатида ўз фаолиятимизда хориждаги озарбайжонлар ҳаёти билан доимо қизиқамиз, алоқалар ўрнатамиз. Бу давлатлараро муносабатлар текислигида муҳим омил ҳисобланади. Мен ҳамкасбларим, озарбайжонлар истиқомат қиладиган мамлакатлар раҳбарлари билан бирга бу масалага доимий эътибор қаратиб келаман”, деди Алиев.