Юнусободда “Nexia-3” пиёдани уриб юборди
2022 йил 22 апрелъ куни тахминан соат 00:50 да Юнусобод туман TXAY кўчаси, Г.Абдуллаев бекати қаршисида, ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Д.Р. “Nexia-3” русумли, давлат рақам белгиси 10 Э 507 WА бўлган автомашинани бошқариб кетаётиб, йўл қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёда – 2002 йилда туғилган Х.С.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида ВАФОТ ЭТГАН. Марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.