Индонезия палма мойи экспортини тақиқлади
Палма мойи ишлаб чиқариш бўйича дунёда биринчи ўринда турувчи Индонезия 28 апрелдан ушбу маҳсулот экспортини тақиқлади.
Индонезия президенти Жоко Видодонинг сўзларига кўра, у мамлакат фуқароларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминламоқчи, чунки озиқ-овқат инфляцияси рекорд даражага етган.
Қисман озиқ-овқат ва косметология маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган палма мойи етказиб берилишининг тўхтатилиши ишлаб чиқарувчилар харажатларининг кескин ошишига олиб келиши мумкин, деб ёзади Reuters агентлиги.
Март ойи бошларида агентлик яқин ойларда палма мойи нархи бир тоннаси учун 8,1 минг ринггитга (1,93 минг доллар) етиши мумкинлигини ёзганди.