Пенсия ва нафақалар оширилди
Айни дамда президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Президент жорий йил 1 майдан бошлаб пенсия ва нафақаларни 12 фоиз ошириш юзасидан фармонни имзолаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, май ойидан, яъни Ҳайит арафасида Ўзбекистондаги барча нафақа ва пенсиялар миқдори оширилиши ҳақида ёзгандик. Ушбу хабарда Молия вазирлиги ҳам муносабат билдирганди.