Россия Федерациясидан юборилган почта жўнатмасида синтетик гиёҳванд модда борлиги аниқланди
Жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ДХХ, ДБҚ ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбир давомида, Тошкент шаҳар, Олмазор туманида яшовчи, 1984 й.т. фуқаро А.Ш. номига Россия Федерациясидан юборилган почта жўнатмаси «Халқаро почтамт» филиалида кўздан кечирилганда, ичида номаълум суюқ модда бўлган 1 дона 1.200 мл. ва 2 дона 200 мл. ҳажмли елим идишлар борлиги аниқланиб, ушбу фуқаро назорат остига олинди.
5 апрель куни фуқаро А.Ш. «Халқаро почтамт» филиалидан почта жўнатмасини олиб, яшаш хонадонига олиб кетган.
Шу куни соат 16:00 ларда, фуқаро А.Ш.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, ертўласидан 2 дона электрон тарози, гиёҳвандлик воситаларини «закладка» сифатида тайёрлаш учун целлофан пакетчалар ва почта жўнатмасида мавжуд бўлган елим идишлар ашёвий далил сифатида олиниб, текшириб кўришлик учун кимёвий экспертиза тайинланди.
Экспертиза хулосасига кўра, 1 дона елим идишдаги вазни 1.150 мл модда суюқ кўринишдаги «а-PVP» гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.