Янги комплектациядаги Chevrolet Cobalt “Optima” ишлаб чиқариш бошланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
UzAuto Motors компанияси янги комплектациядаги Chevrolet Cobalt “Optima” автомобилини ишлаб чиқиришни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, эндиликда автомат узатмали Chevrolet Cobalt автомобили қуйма диск ўрнига пўлат диск билан сотилади. Шунингдек, автомобилнинг орқа ойнаси қорайтирилган, у кучайтирилган двигател ва ҳимоя картерини ўз ичига олади. “Пўлат дисклар нотекис йўлларда автомобилнинг юмшоқ ва муаммосиз ҳаракатланишини таъминлайди. Шунингдек, нотекис йўлларда шикастланишдан ҳимоялаш, қулай хизмат кўрсатиш ва маълум бир шароитларда ёқилғи тежамкорлиги билан аҳамиятлидир”, - дейилади хабарда. Янги модификациядаги автомобил май ойидан бошлаб расмий диллерлик марказларида сотувга чиқарилади.