Қулоқларни тозалашда нималарга эътибор бериш керак?
Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
-Қулоқларни вақти-вақти билан тозалаб туриш лозим. Маълумки, соғлом одам қулоғида таркибида олтингугурт тутувчи ҳосилалар тўпланади. Бу ҳолат кўпчиликка ноқулайлик туғдиради.
– Шунинг учун қулоқларни тозалашда эҳтиёткорлик талаб этилади (қаттиқ жисмлардан фойдаланманг). Ушбу ҳосилалар қулоқ каналини қуриб қолишдан, қулоққа сув кириб кетишидан сақлайди.
– Бундан ташқари, улар кислотали муҳитга эга эканлиги туфайли бактерия ва замбуруғларнинг кўпайишини олдини олади.
«Соғлом ҳаёт»