Путин Россияга дўст бўлмаган давлатлар босимини “тажовуз” деб атади
Россия Президенти Владимир Путин мамлакатга дўст бўлмаган давлатлар босимини амалда қилинаётган “тажовуз” деб атади. Бу ҳақда Путин Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, интеграция йўналишининг афзалликлари, айниқса , Россияга дўст бўлмаган айрим давлатларнинг виртуал тажовузкорлиги шароитида яққол кўзга ташланган.
“Аммо Ғарб қарама-қаршилигига қарамай, Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) қизиқиш ҳамон ортиб бормоқда”, дея қўшимча қилган Путин.
Россия раҳбари ҳозирги шароитда ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирган. Унинг сўзларига кўра, Вазирлар Маҳкамаси бозорлар ва молия секторининг барқарор, ишончли фаолият юритиши учун ўз вақтида қарорлар қабул қилмоқда, асосий тармоқлар ва таянч корхоналарни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда, тадбиркорлик фаолиятини юритиш тартиби анча соддалаштирилди, маъмурий тадбиркорлик эркинлигини максимал даражада ошириш мақсадида юк сезиларли даражада камайди.
“Шунингдек, биз айланма маблағларни тўлдириш ва банк ликвидлигини сақлаш учун молиялаштириш имкониятларини ошириш устида ишлаяпмиз. Шу мақсадда ишончли ҳамкорлар эканлигини амалда исботлаган давлатлар билан савдода миллий валютада ҳисоб-китоблар амалиётини кенгайтирмоқдамиз”, дейди Путин.
Унинг эслатишича, ЕОИИ мамлакатларининг ўзаро ҳисоб-китобларида миллий валютадаги тўловлар улуши аллақачон 75 фоизга етган.
ТАСС