Афғонистонда аёлларга яна чеклов қўйилди
Эндиликда улар якка ҳолатда жамоат транспортида ҳаракатлана олмайдиди, деб ёзди Zamon.uz нашри.
Қандаҳор шаҳрида «Толибон» ҳаракати аёлларнинг эркак ҳамроҳсиз жамоат транспортидан фойдаланишини тақиқлади.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Қандаҳордаги диний раҳбарлардан бири мавлави Абдулраҳмон шу тўғрисида қарор чиқарган. У ушбу буйруқни бажармаган ҳайдовчиларни тўхтатишни ва жазога тортишни буюрган.
Сўнгги вақтларда Афғонистонда аёлларга тобора кўпроқ чекловлар ўрнатилмоқда. Хусусан, Ҳирот шаҳрида хотин-қизларнинг эркаклар билан ресторанга бориши тақиқланган. Бу каби тақиқлар Афғонистон ва бутун дунёда катта хавотирларга сабаб бўлмоқда. БМТ толибларни тан олинишининг асосий шарти аёллар ҳуқуқини ҳурмат қилишга чақирган.
Аввалроқ Афғонистон аҳолисининг 55 фоизи очликдан азият чекаётгани хабар қилинганди.