Қулупнай туфайли вирус тарқалди
АҚШ ва Канадада «А» гепатити вируси 5 мартдан 25 апрелгача сотилган заҳарланган органик қулупнайлар туфайли тарқалди, дея хабар беради Аl Jazeera телекомпанияси.
Мева бутун мамлакат бўйлаб «FreshKampo» бренди остида сотилган, дейилади АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси баёнотида. АҚШда 17 та инфекция юқтириш ҳолати аниқланди ва 12 та бемор касалхонага ётқизилди.
Канадада 10 та, Альбертада 4 та ва Саскачеванда 6 та ҳолат мавжуд. АҚШнинг Калифорния штатида камида 15 та ҳолат аниқланган. Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси мева камида 9 та озиқ-овқат тармоғи, жумладан Тrader Joes ва Wаlmartда сотилганлигини айтди.
Канада соғлиқни сақлаш агентлиги (PHАC) резаворлар 5 мартдан 9 мартгача Саскачеван ва Альбертадаги дўконларда сотилган ва энди Канадада сотилмайди. «Янги қулупнай сотиб олиб, кейин истеъмол қилиш учун музлатиб қўйган одамлар уни емаслиги керак. Уни ташлаб юбориш керак», – дейди Санитария назорати бошқармаси вакиллари.
«А» гепатити – бу жигарнинг яллиғланишига олиб келадиган юқумли вирус. Касаллик ёмон санитария шароитлари ёки шахсий гигиена қоидаларини бузиш билан чамбарчас боғлиқ.
ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, 2016 йилда касалликдан 7134 киши вафот этган (бу вирусли гепатитдан ўлим ҳолатларининг 0,5 фоизини ташкил этади). Гепатитнинг бошқа турларидан фарқли ўлароқ, «А» гепатити сурункали касалликка олиб келмайди.