Ҳожиакбар Рўзметов Муниса Ризаевага уйланмоқчи, амм…
«Artist» лойиҳаси иштирокчиси Ҳожиакбар Рўзметов «Zo’r Tv» каналининг YouTube’даги лойиҳасига берган интервьюсида севган инсони кимлигини маълум қилди.
Хонанда Муниса Ризаевани яхши кўриши ва унга совчи қўймоқчилигини айтди. Бироқ бунга унинг оила аъзолари қаршилик қилмоқда. Ҳожиакбар уларни кўндириб, барибир хонандага уйланишини таъкидлади. У Муниса Ризаевани ёшлигидан бери яхши кўради.
«Тошкентлик шоу-бизнес аъзоси Муниса Ризаевага совчи қўймоқчиман. Уйдагилар бунга қарши. Лекин барибир уйдагиларни кўндириб совчи қўяман. Тўйдан кейин мен уни сансирайман. У мени сизлайди. Артист лойиҳасининг финалида турмушга чиқишни таклиф қилмоқчиман. Муниса Ризаева рад қилса ҳам мен мақсадимга эришаман. Чунки у инсонни жуда яхши кўраман. Мен Муниса Ризаевани кичкиналигимдан яхши кўраман», — дейди Ҳожиакбар Рўзметов.
Аввалроқ Муниса Ризаева эфир вақтида Ҳожиакбар Рўзметовни уришиб берганди. Актриса айнан шу лойиҳадаги Ҳожиакбар ва Элёр истаган пайтда репетицияга келиб, истамаса келмаётганини айтди. Хонанда ўзи бир қатор хитлар яратган бўлса ҳам ҳеч кимга бундай муносабатда бўлмаган. У баъзилар учун кўтарилиш ва тушиш осонлиги, муҳими эса ўша ўринни сақлаб қолишлигини таъкидлади.
«Мен ҳамма ишларимни йиғиштириб сизларга вақтимни ажратаман. Соат неччида бўлса ҳам келаман, хабарларга жавоб бераман. Ундан кейин қарасам, Ҳожиакбар билан Элёрбек хоҳласа репетицияга келади, хоҳласа хабарларга жавоб беради, хоҳласа қўнғироққа жавоб беради. Режиссёр ва ташкилотчилар шуларга ялинади. Сиз битта қўшиқни хит қилиб маза қилиб юрибсиз. Ҳожиакбар ҳеч қачон бундай қилма. Бугун зўрсан, эртага ҳеч кимсан. Шуни ҳеч қачон эсингдан чиқарма. Кимдир учун кўтарилиш ва тушиш осон лекин уни ушлаб туриш қийин. Мен нечта хит айтсам ҳам ҳеч қачон ўзимни бундай тутмаганман», — дейди у.