Ғалла ўрим-йиғим ишлари бошланди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, етиштирилган ғалла ҳосилини қисқа муддатларда сифатли ўриб-йиғиб олиш мақсадида республикада 2 633 та ғалла ўриш отрядлари ташкил этилди.
Ғалла ўрим-йиғим ишлари ҳосилнинг пишиш ҳолатидан келиб чиқиб қуйидаги муддатларда бўлиб ўтиши режалаштирилган:
25 майдан – Сурхондарё вилоятида;
1–5 июндан – Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида;
6–10 июндан – Андижон, Жиззах, Самарқанд, Наманган, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида;
11–15 июндан – Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ғалла ўрим-йиғим ишлари олиб борилади.
Отрядларга 3 382 та юқори унумли ғалла ўриш комбайни, 13 675 та юк автомобили, 1498 та трактор тиркамаси, 1 374 та кўчма устахона ва 1 425 та ёнилғи қўйиш шаҳобчаси бириктирилди.