Ўзбекистонлик курашчи олтин медални қўлга киритди
Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири старт олди.
Равшан Рўзиқулов шогирдлари муросасиз баҳслар якунида 1 та олтин ва 4 та бронза медалини қўлга киритдилар.
-67 кг вазн тоифасидаги полвон Аброр Атабоев саралашда Қозоғистон ва Эрон вакилларини доғда қолдириб, финалда грузиялик Жони Хецурианидан ҳам устун келди.
Жасурбек Ортиқбоев, Муҳаммадқодир Юсупов, Жалгасбай Бердимуратов ва Рустам Ассакалов ўз вазн тоифасида шоҳсупага кўтарилишди.