Саудия Арабистони қўшниларимизни йирик ҳисобда тор-мор келтирди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
U23 Осиё Кубоги 1-тури доирасидаги сўнгги ўйин ниҳоясига етди. Унда Саудия Арабистони қўшниларимиз Тожикистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб, биринчи бўлим охирида Ал-Ями ҳисобни очди. Иккинчи 45 дақиқаликда Айман Яҳё, Ҳайтам Асири, Мотеб Ал-Ҳарби ҳамда Абдуллоҳ Радиф орадаги фарқни оширди. Шу тариқа, "саҳро лочинлари" турнирдаги айни пайтгача бўлиб турган энг йирик ғалабага муаллифлик қилди. Саудия Арабистони - Тожикистон 5:0 Гол: 1:0 — 43, Ҳамад Турки, 2:0 — 50, Айман Яҳё, 3:0 — 68, Асири, 4:0 — 86, Ал Ҳарби, 5:0 — 90+7, Радиф. Саудия Арабистони: 1.Наваф Даҳи, 6.Иброҳим Манаши, 7.Айман Яҳё, 8.Ҳамид Абдуллоҳ, 10.Турки Аламмар, 12.Мотеб Саад, 13.Ҳамад Турки, 17.Ҳаитам Муҳаммад, 18.Мешал Сибяни, 20.Муҳаммад Марран, 23.Сауд Абдуллоҳ. Тожикистон: 16.Шоҳрух Қирғизбоев, 3.Муҳаммад Насков, 5.Шоҳрух Сангов, 6.Наимжон Иброҳимзода, 7.Кароматулло Саидов, 10.Ислом Зоиров, 13.Амадони Камолов, 15.Алишер Баротов, 17.Муҳаммадали Азизбоев, 18.Далер Ёдгоров, 20.Умаржон Шарипов.