2700 АҚШ доллари давлат фойдасига ундирилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Мажбурий ижро бюросининг Боёвут туман бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилиб борилмоқда. Жумладан, Бюронинг Боёвут туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг қарздор “Мега қурилиш Кампаний” МЧЖдан давлат фойдасига давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро варақаси келиб тушган. Бўлим томонидан ижро ҳаракатлари давомида “Мега қурилиш Кампаний” МЧЖ раҳбари А.А.дан 2700 АҚШ доллари хатланиб давлат божи ундирилди.