Тошкентда «Райҳон» миллий таомлар ошхонасида ёнғин содир бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
6 июн куни соат 18:37 да Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «Райҳон» миллий таомлар биносининг том қисмида ёнғин келиб чиққан. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, ёнғин ҳақидаги хабарга асосан 4 та ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 19:03 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин сабаблари ҳамда етказилган зарар миқдори ҳозирча аниқ эмас.