Кегейлида 31 фуқаронинг иш ҳақи ва устамлари ундириб берилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг 26.11.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор туман ҳудудида жойлашган ташкилотдан, 31 та фуқаролар фойдасига жами 142 млн. сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган даромадларини ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Кегейли туман бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, шу куннинг ўзида ижро иши юритуви қўзғатилган ва тарафларга таништирилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари, давомида карздорнинг барча хисоб ракамларига тақиқ солиниб, келиб тушган маблағлар ҳисобидан карздорнинг ҳисоб ракамларидан 142 млн. сўмлик пул маблағлари тўлиқ ундириб берилган. Шу боис, ижро ҳужжати Узбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошка органлар хужжатларини ижро этиш тугрисида”ги Конуннинг 41-моддаси 1-бандига асос ижроси амалда тамомланди.