Асал Шодиева нима сабабдан жарроҳлик амалиётини бошидан кечирди?
Актриса, хонанда Асал Шодиева илк бор олдин ҳеч қаерда айтмаган касаллиги ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, бир неча йил олдин нафас олишга қийналган ва томчи дориларга ўрганиб қолган. Ўша вақтда шифокори хонандага ҳомиладорликдан олдин буни даволашни маслаҳат берган. Шундан сўнг актриса бурнини операция қилдирган. Агар хонанда шундай қилмаганида, асоратлари қолиши мумкин эди. Асал Шодиева жарроҳлик амалиётидан кейин яхши нафас олишни бошлаган. Актриса бунинг учун шифокорига миннатдорчилик билдирди.
«Ўйлайманки, аҳолимизнинг 80 фоизи нафас олишга қийналиш нима эканини билади. Бир неча йил олдин мен улардан бири эдим ва ҳозир сизга катта раҳмат айтмоқчиман. Мен ажойиб нафас оляпман. Ҳаётни ҳис қиляпман. Буни ҳомиладорликдан олдин даволашни маслаҳат берганингиз учун раҳмат. Агар шундай қилмаганимда, асоратлари қолиши мумкин эди. Сиз ўшанда ҳақ эдингиз», — дейди Асал Шодиева.