Осиё кубоги U-23да порлаётган ўзбекистонлик футболчига хориждан қизиқишлар бор — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоси Ҳожимат Эркинов фаолиятини хорижда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда upl.uz нашри хабар берди. Манбанинг маълум қилишича, Эркинов тез орада Россия премьер-лигасига йўл олади. "Пахтакор" клуби вакили трансферлар мавсумида жамоасини ўзгартиради. У Москванинг "Спартак" клубига йўл олиши мумкин. Шунингдек, ҳамюртимизга "Краснодар" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Айни пайт U-23 Осиё кубогида ажойиб ўйинлар намойиш этаётган Ҳожиматнинг трансфер нархи 400 минг еврога баҳоланган.