Тошкентда овқатланиш мажмуаси ёниб кетди
Бугун, 6 июнь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган “Райҳон” миллий таомлар биносининг том қисмида ёнғин содир бўлди.
Бу бўйича шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳам ёнғин акс этган видеолар тарқалмоқда.
Маълум бўлишича, оловни ўчиришга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган ва улар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин 26 дақиқада тўлиқ бартараф этилган.