Хитой хали тўлиқ фойдаланишга топширилмаган космик станциядан экипажни учирди
«Шэнчжоу-14» деб номланган бошқариладиган космик аппарат Хитой шимоли-ғарбидаги Гансу провинциясидаги Цзюцюань космодромидан учирилган ва у станцияга учта астронавтни олиб чиққан.
Бу Хитой 2022 йил декабригача фойдаланишга топширишни режалаштираётган космик станция қурилишидаги учинчи миссия хисобланади.