Истанбулдан Фарғонага учаётган самолёт Наманган аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди
“Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизмати юз берган ҳолат юзасидан тезкор ахборот берди.
Маълум бўлишича, Истанбул – Фарғона йўналишида ҳаракатланган HY-278 авиақатнови Фарғона аэропортидаги об-ҳаво (кучли шамол) сабаб Наманган аэропортига келиб қўнган.
Таъкидланишича, Фарғона – Тошкент йўналишидаги HY-82 авиақатнови вақти ҳам ўзгарган ва у тахминан 00.30 га кўчирилган.
«Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз»,-дейилади хабарда.