“Ўзгидромет”: Тўққиз вилоятдаги 59 туман ва уч шаҳарда сел юриши мумкин
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Гидрометеорология хизматининг 17 июнда билдиришича, 18-22 июнь кунлари жала ёғиши ортидан республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел ва сув тошқиналари бўлиши кутилмоқда.
Расман билдирилишича, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилоятининг Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел ва сув тошқини юз бериши эҳтимол.
“Ўзгидромет” 18-20 июнь кунлари айрим ҳудудларда кучи 18-23 м/с гача, 20-21 июнда эса 23-28 м/с гача шамол бўлиши, айрим ҳудудларда чанг тўзонлари юз беришини билдирган.