Владимир Путин Санкт-Петербургда Александр Лукашенко билан музокаралар ўтказди
Россия ва Белоруссия давлат идораларига кўра, Путин ва Лукашенко Европага калийли ўғитлар етказиб бериш масаласини муҳокама қилишган – ҳар икки давлат ҳам уларнинг энг йирик экспортчилари ҳисобланади.
Лукашенко Литвани Калининград вилоятига юк транзитини тақиқлаганликда қоралади («Аслида, уруш эълон қилиш», – деди Лукашенко) ва Путиндан НАТО қирувчи самолётларининг Беларусь-Польша чегарасида парвозларига «носимметрик жавоб бериш»ни сўради. Путин ҳозирча бундай жавобга эҳтиёж йўқлигини айтди.
Ниҳоят, Лукашенко Минск ҳамма нарсага, ҳатто “ватанимизни Брестдан Владивостокгача” ҳимоя қилиш учун “жиддий қурол ишлатишга” ҳам тайёр туриши кераклигини айтди.