Тошкентда HOWO юк машинаси ёниб кетди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ижтимоий тармоқда тарқалган «Айни дамда Эски ТошМИ яқинида HOWO юк машинаси ёнмоқда» сарлавҳаси ортида видео тарқалди. Тошкент шаҳар ЙҲХБ берган маълумотга кўра, 25 июн, соат 23:10 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Б.И. бошқарувидаги HOWO русумли юк машинасида 1-Тошкент тиббиёт академияси қаршисида қисқа туташув оқибатида ёнғин чиққан. Ёнғин оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда.