Никита Рафалович ҳам Осиё чемпионига айланди
Бугун -87 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Никита Рафалович олтин медалга сазовор бўлди.
Никита финалда Иордания вакили Фаҳед Сбейҳини енгди.
Аёллар ўртасида +73 кг вазн тоифасида иштирок этган
Светлана Осипова бронза медали билан чекланди.
Рафаловичнинг ғалабасидан кейин Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг олтин медаллари сони 3тага ( Улуғбек Рашидов ва Жасур Жайсунов) етди. Бу орқали Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Жанубий Кореяни ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга чиқиб олди.