Еврокомиссия Калининградга юк олиб ўтишга рухсат бериши мумкин
Латвиялик Европарламент депутати Пятрас Ауштрявичюс Еврокомиссия ЕИ мамлакатлари орқали Россиядан Калининград областига санкциялар остидаги маҳсулотларни олиб ўтишга рухсат берувчи ҳужжатни тайёрлаганини маълум қилди.
«Санкция остидаги юкларни ЕИ ҳудуди орқали «Россиядан Россияга» олиб ўтишга рухсат берувчи ҳужжат дунёга келди. Бу маълумот Литвага юборилди. Ҳужжатда Литва тилга олинмаган, аммо у Литвага тегишлилиги тушунарли»,— деб ёзди Пятрас Ауштрявичюс Facebook саҳифасида.
У шунингдек, ЕИни «илгари келишилган позицияда туришга ва Россия босимига ён бермасликка» чақирди.
Унинг сўзларига кўра, Литва бу қарорга вето қўйиши мумкин.
18 июнга ўтар кечаси Литва темирйўллари Европа иттифоқи санкциялари остига тушган катта рўйхатдаги товарларнинг Калининград областига транзит қилинишини тўхтатди.
Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Россия бу қарорга нисбатан жавоб чораларини кўришини айтган.