Хорижий нашр журналистлари Нукусга ташриф буюриб вазиятни ўрганди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Кеча миллий журналистлар, блогерлар, Reuters, «КазИнформ», Sinxua, «Кабар», «ТАСС» ва Anadolu каби нашрларнинг аккредитациядан ўтган вакиллари Нукусга ташриф буюришди, вазиятни ўрганишди, маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилишди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди матбуот котиби хабар қилди. Шунингдек, улар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоб олиш имконига эга бўлдилар.