3 нафар фарзанд учун 170 млн. сўм алимент ундирилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Мажбурий ижро бюроси органларида суд ва бошқа органлар қарорларини сўзсиз ижросини таъминлашга қаратилган ижро харакатлари олиб борилади. Шулар жумласига алимент пулларини ундириш хам киради. Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 10.07.2013 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор С.С.дан ундирувчи К.С. фойдасига барча турдаги даромадларидан уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ½ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Алиментчи ота вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминлаш учун суд қарорида белгиланган алимент пулларини ўз вақтида тўламай келган. Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси А.Сиддиқходжаеванинг қарздор отага нисбатан олиб борган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 170 млн. сўм алимент қарздорлиги, шунингдек, фарзандлари 18 ёшга қадар бўлган миқдор ундирилди. Мазкур алимент ундируви билан боғлиқ ижро иши Қонуннинг 41-моддаси 1-банди билан тамомланди.