Ўзбекистонда доллар курси 10 900 сўмдан ошди
Ўзбекистонда доллар курси мустаҳкамланиши давом этмоқда.
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 июлда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 24,43 сўмга кўтарилиб, 10 912,30 сўмни ташкил қилди. Евро 6,42 сўмга қимматлаб, 11 138,18 сўм бўлди.
Рубл 3,62 сўмга ошиб, 172,46 сўм бўлди.