Мустафо Шентоп ўзбек халқини муқаддас Қурбон ҳайити байрами билан табриклади
Ўзбекистон ва Туркия парламентлари раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар бермоқда.
Очиқ ва дўстона руҳда ўтган суҳбатда Туркия Буюк миллат мажлиси Спикери Мустафо Шентоп ҳамкасби Танзила Нарбаевани ва у орқали бутун ўзбек халқини муқаддас Қурбон ҳайити байрами билан табриклаган.
Суҳбат чоғида икки томонлама парламентлараро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилингани айтилади.