Европа Иттифоқи: Россия Калининградга темир йўл орқали юк жўнатиш ҳуқуқига эга
Европа Иттифоқи Литва Россиянинг анклави бўлган Калининград вилояти ва Россиянинг асосий ҳудуди ўртасида Москва темир йўл транзитига рухсат беришга мажбур эканини маълум қилди.
Гап Европа Иттифоқи санкцияларига дучор бўлган ҳар қандай товарларнинг транзити (ҳарбий юклар бундан мустасно) ҳақида бормоқда.
Литва ўз ҳудуди орқали Россия товарларини олиб ўтишга қаттиқ чекловлар қўйганидан сўнг, Москва Вильнюсга жавоб чоралари билан таҳдид қилди. Литва расмийлари шу йўл билан Европа санкцияларини бажараётганликларини таъкидладилар.
Бироқ чоршанба куни номи ошкор этилмаган ЕИ вакили Reuters агентлиги билан суҳбатда Россиянинг санкцияланган товарларини Европа Иттифоқи давлатлари ҳудуди орқали транзит қилиш темир йўл орқали эмас, фақат автомобил йўллари орқали тақиқланганига аниқлик киритди.