"Навбаҳор" футболчисига "Рубин" қизиқиш билдирмоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Metaratings нашрига маълум бўлишича, Қозоннинг "Рубин" клуби "Навбаҳор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Рустам Ашурматовга қизиқиш билдирмоқда. Ашурматовга даъвогарлар рўйхатида Россиянинг бошқа клублари ҳам бор, аммо футболчи учун курашда "Рубин" фаворит ҳисобланади. Маълумот учун, 26 ёшли Рустам Ашурматов Ўзбекистон терма жамоасида 19 та ўйин ўтказган. У аввалроқ “Бунёдкор”, шунингдек, Кореянинг “Гванжу” ва “Кангвон” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Трансфермаркт портали футболчини 750 минг еврога баҳоламоқда. Маълумот учун, "Рубин" ўтган мавсум Россия премьер-лигасида 15-ўринни эгаллаган ва қуйи дивизионга тушиб кетган эди.