Хориж нашри: Жалолиддин Машарипов бошқа чемпионатга йўл олди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клуби футболчиси, ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов атрофидаги хабарлар кўпаймоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Бирлашган Араб Амирликларининг "Шабаб Ал Аҳли" жамоасига ўтмоқда. Бу ҳақда "Dubaisports.ae" портали "Al-Ittihad" нашрига таяниб хабар берди. Манбанинг маълум қилишича, аввал ҳам шу жамоада ижара асосида тўп тепган Машариповнинг ўйинлари клуб раҳбариятига маъқул келгани боис у билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб олинган. Нашр шуни қўшимча қилмоқдаки, трансфер яқин орада эълон қилиниши кутилмоқда.