Қашқадарё вилоятининг биринчи ҳокими вафот этди
Қашқадарё вилоятининг биринчи ҳокими Темир Пўлатович Хидиров жорий йилнинг 14 июл куни 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
1945 йил Қарши туманида туғилган Темур Хидиров мустақил Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятидаги илк вилоят ҳокими ҳисобланади. У 1992-1995 йиллар вилоят ҳокими сифатида воҳани ривожлантиришга катта ҳисса қўшган.