Ҳожиакбар Олимов олтин ва кумуш медалларга эга чиқди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ёш оғир атлетикачимиз Ҳожиакбар Олимов пойтахтимизда ўтаётган Осиё чемпионатида совриндор бўлди. -89 кг вазн тоифасида иштирок этган Олимов даст кўтариш машқида 145 кг билан кумуш, силтаб кўтаришда эса 192 кг билан олтин медалга сазовор бўлди. Икки кураш ҳисобида 337 кг қайд этган полвонимиз шоҳсупанинг иккинчи погъонасига кўтарилди. 1. Алиризо Моэни (Эрон) - 357 (166+191) кг 2. Ҳожиакбар Олимов (Ўзбекистон) - 337 (145+192) кг 3. Али Кешткар (Эрон) - 327 (141+186) кг