Кредит қарзи сабабли Spark хатланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 23.05.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Л.Нафасовадан ундирувчи "Туронбанк" АТБ Зангиота филиали фойдасига 13.434,3 минг сўм кредит қарздорлиги ундириш белгиланган. Ушбу ижро ҳужжатига асосан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга тегишли бўлган "Спарк" русумли автотранспорт воситаси хатланиб, вақтинча сақлашлик учун жарима майдончасига жойлаштирилди.