Яккасарой туманида кўприк устида «Газел» ёниб кетди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: ФВВ Бугун, 23 июль куни соат 19:35 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги кўприк устида ҳаракатланиб кетаётган «Газел» русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган ва ёнғин ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.