Тошкентдаги қамоқхонада 20 ёшли йигит ўзини 2-қаватдан ташлаб ўз жонига қасд қилди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги қамоқхонада 20 ёшли маҳкум мунтазам қийноқларга чидолмасдан бинонинг юқори қаватидан ўзини ташлаб жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати қамоқхонанинг 2-қаватидан ўзини пастга ташлаганлар 2 нафар экани, суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, маҳкумларда оғир тан жароҳатлари аниқланганини маълум қилди. Тошкент прокуратураси ушбу ҳолатда жиноят аломатлари аниқланмаган деб топиб, жиноят иши қўзғатишни рад этган. Ҳозирги кунда маҳкумларнинг соғлиғи қониқарли ҳолатда.
Uznexs