Шомуродовнинг агенти легионеримизнинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Сўнгги пайтларда Элдор Шомуродовнинг "Рома"дан кетиши борасидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. Россиянинг "Metaratings" сайти легионеримизнинг агенти Қаҳҳор Мўминов билан боғланиб, миш-мишларга изоҳ сўради. "Трансфер ойнаси вақтида турли хил вариантлар бўлиши табиий. Фақатгина бир нарсани айтишим мумкин: Элдор - "Рома" футболчиси. Қолган барчаси ОАВ тарқатган тахминлар, холос. Ўзгариш бўлиши мумкин, мен ҳеч нарсани истисно қилмайман", - деди Мўминов. Аввалроқ, Шомуродовга А Сериянинг бошқа жамоалари ва Россия Премьер лигасидан таклиф борлиги ҳақида хабар қилинганди. 27 ёшли легионеримиз "бўрилар" сафига ўтган мавсум аввалида "Женоа"дан бориб қўшилганди. Бу вақт оралиғида у 39 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 6 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.