Бугун Шавкат Мирзиёев Юқоричиқрчиқ туманига боради
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Юқоричирчиқ туманидаги «Astrum» IT академиясига ташриф буюриб, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, ёш дастурчилар, IT ва коммуникация компанияларининг раҳбарлари ва ходимлари билан учрашади.
Учрашувда мамлакат IT секторидаги ишларнинг бугунги аҳволи ва уни янада ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилади.